image_pdfimage_print

Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

      ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида жорий йилнинг 9 декабрь куни “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун 1 сонли интернат уйига турли ҳил совғалар билин ташриф буюрди.

Ушбу савобли ишлар “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан муносабати билан амалга оширилди.

Халқаро ногиронлар куни 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг 47/3-рақамли қарорига биноан нишонлана бошлади.